U-21 биринчилиги 7-турида "Пахтакор" "Жар" стадионида "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйинда жамоалар навбатма-навбат ҳужумлар ташкил қилиб, ташаббусга эга бўлиб туришди. Биринчи бўлимда дарвозалар олдида яққол голга тортадиган вазиятлар унчалик кўп содир бўлгани йўқ. Ҳар икки жамоа ҳимояда бехато ўйнашни уддалади. Иккинчи бўлимда ўйин суръати анча тезлашди. 67-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлишди. Пенальтидан Аҳмедов тепган тўпни ёш посбонимиз Шукрон Йўлдошев қайтариб қолиб, ғалабага катта ҳисса қўшди. Шундан кейин кетма-кет ҳужумлар уюштирган "Пахтакор" охирги 10 дақиқаликда икки тўп киритди. Дастлаб Алишер Салимовнинг ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Алишер Одилов боши билан дарвозага йўллаб, мавсумдаги 7-голини урди. 87-дақиқада захирадан туширилган футболчилар Дониёр Собиров ва Жавоҳир Жўраев ижрсидаги ҳужумдан сўнг Жўраев яккама-якка ҳолатда гол урди - 2:0.
Ушбу ғалабадан кейин 7 баҳсда 14 очко тўплаган "Пахтакор" ёшлари юқори ўринлар учун курашишда давом этмоқда.
"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 2:0 (0:0)
Ҳакамлар: И.Ильин, Р.Тоғаев, А.Кончикова, К.Борисова.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Пахтакор": Йўлдошев, Салимов, Иминов, Рамазонов, Турсунов (Жиянов, 78), Одилов (Жўраев, 83), Султонмуродов, Ҳамиджонов, Маҳмудов (Собиров, 75), Шербўтаев (Ирисметов, 81), Мамасидиқов (Чикризов, 68).
"Сурхон": А.Аҳмедов, М.Намозов (Хонимов, 72), Исматов (Чориев, 58), С.Аҳмедов, Қулматов, Н.Намозов, Ашуров, Темиров, Абдураҳмонов, Шайдулов (Юсупов, 60), Ҳамзаев.
Голлар: Одилов, 81 - 1:0. Жўраев, 87 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Ашуров, 19. М.Намозов, 30. Султонмуродов, 31. Ҳамиджонов, 52. Иминов, 62. Хонимов, 84.