Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзени табриклаймиз!

Клуб янгиликлари


Бугун "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе туғилган кунини нишонламоқда.

У футболчи сифатида «Мартве» (Грузия), «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «Аякс» (Голландия), «Рейнжерс» (Шотландия), «АЗ» (Голландия) ва «Леванте» (Испания) клубларида ўйнаган.

Шота Юстинович Грузия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурар саналади - 26 гол муаллифига айланган. 11-рақамли либос Грузия ФФ қарори билан умрбод унга берилган.

Фаолиятида 610 учрашувда майдонга тушган Шота Арвеладзе 383 тўп киритган.

Шота Арвеладзе 2017 йилнинг ёзидан бери жамоамизни бошқариб келмоқда. Унинг қўли остида "Пахтакор" ўтган йили илк бор юртимизда треблга эга чиққан клубга айланди.

Арвеладзе мураббийлик фаолиятини 2008 йил АЗ клубида Луи Ван Галнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейин Туркияда "Қайсериспор" ва "Қосимпошо" жамоаларини бошқарган. Исроилда «Маккаби» Тель-Авив клубида ишлаган.

Шота Арвеладзенинг футболчи сифатида совринлари:
- "Аякс" таркибида Голландия чемпиони (1997/98) ва Голландия Кубоги соҳиби (1997/98 ва 1998/99);
- "Рейнжерс" таркибида Шотландия чемпиони (2002/03 ва 2004/05) ва Шотландия Кубоги соҳиби (2001/02 ва 2002/03).
- Грузиянинг энг яхши футболчиси (1994, 1998 ва 2007)
- Туркия чемпионати тўпурари (1995/96).

Шунингдек, бугун Шотанинг эгизаги Арчил Арвеладзенинг ҳам туғилган куни. Клубимиз тизимида меҳнат қилиб келаётган Арчил «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «НАК Бреда» (Голландия), «Кёльн» (Германия), «Локомотив» (Тбилиси) клубларида ўйнаган. Грузия терма жамоаси сафида 8 йил мобайнида майдонга тушган.

"Пахтакор" футбол клуби Шота ва Арчил Арвеладзени туғилган куни билан табриклайди. Уларга узоқ умр, саломатлик, ҳаёти ва фаолиятида янги зафарлар тилаб қолади!