"Пахтакор" Суперлиганинг 25-турида ушбу мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди.
"Бунёдкор" билан беллашувни омадсиз бошлаган жамоамиз дастлабки 25 дақиқада икки тўп ўтказиб юборди. Дастлаб Мираҳмадовнинг узатмасидан Тўхтасинов унумли фойдаланган бўлса, кейин Қувватов билан яккама-якка чиқиб борган Қаҳрамонов орадаги фарқни оширди. Шундан кейин кетма-кет ҳужумлар ташкил қилган "Пахтакор" Сергеевнинг дубли эвазига ҳисобни тенглаштирди. Дастлабки голда у Машариповнинг оширган тўпини дарвозанинг юқори бурчагига ўнг оёғида ўткир бурчакдан йўллаган бўлса, 67-дақиқада тезкор қарши ҳужумда Сайфиевнинг узатмасидан мувозанатни тиклади. Игорь бирга-бир вазиятда рақиб посбонини алдаб ўтиб, гол уришга эришди. Ўйин охиригача бир неча қулай имкониятларга эга бўлган жамоамиз 90-дақиқада кутилмаганда гол ўтказди. Ғиёсов киритган тўп "Бунёдкор"га ғалаба келтирди.
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 2:3 (1:2)
Ҳакамлар: Ж.Мухторов, С.Улфатов, Б.Шавкатов, Э.Турсунов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Комиссар: Д.Имомхўжаев.
"Пахтакор": Қувватов, Салимов, Симич (Аъзамов, 76), Кримец, Сайфиев, Собирхўжаев, Иминов (Асқаров, 88), Ҳамдамов (Ғофуров, 90+1), Бикмаев, Машарипов, Сергеев.
"Бунёдкор": Абдужалилов, Қобилов, Аҳмадалиев, Ғиёсов, Қаҳрамонов (Турсунов, 70), Тўраев, Мираҳмадов (Нуриев, 83), Қодирқулов, Тўхтасинов, Гадоев, Абдуллаев.
Голлар: Тўхтасинов, 11 - 0:1. Қаҳрамонов, 24 - 0:2. Сергеев, 39 - 1:2. Сергеев, 67 - 2:2. Ғиёсов, 90 - 2:3.
Огоҳлантиришлар: Тўраев, 30. Собирхўжаев, 33. Бикмаев, 45+2. Кримец, 88.