Икки ёш тоифасидаги тарбияланувчиларимиз ноябрь ойида Ўзбекистон Кубоги ҳал қилувчи баҳсларида қатнашишади.
8-13 ноябрь кунлари Тошкентда ҳудудлар терма жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Унда Тошкент шаҳри шарафини Дмитрий Ан бошчилигидаги 2003 йил тарбияланувчилари ҳимоя қилишади.
13-18 ноябрда эса Қаршида 2002 йилда туғилган ёш футболчилар ўртасида Ўзбекистон Кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Унда ҳам академиямиз тарбияланувчилари Ойбек Усмонхўжаев ва Павел Тьюлкин қўли остида Тошкент шаҳри жамоаси номидан иштирок этишади.