"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 22-турида сафарда "Динамо"дан 2:0 ҳисобида устун келди.
Биринчи бўлимда дарвозаларда хавфли вазиятлар унчалик кўп юзага келмади. Майдоннинг ўта нотекис экани футболчиларга сифатли ўйин кўрсатишга халал берди. Натижада кўплаб ҳолатларда ҳужумлар узилиб қолаверди.
Танаффусдан сўнг Улуғбек Ҳошимов тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлаб, ҳисобни очди - 0:1. Ушбу голдан кейин ташаббусни қўлга олган жамоамиз кетма-кет имкониятларни юзага келтирди ва 63-дақиқада Маҳмудҳожиев пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни иккитага етказди. Шу тариқа ёшларимиз ғалаба қозониб, турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб туришибди.
"ДИНАМО" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:0)
Ҳакам: Элёр Турсунов.
18 октябрь. Тойлоқ. БЎСМ стадиони.
"Динамо": Раҳматов, Абдураҳмонов (Шобиров, 55), Эргашев, Аҳмадов, Ашуров (Язданқулов, 55), Б.Ҳасанов (Саидов, 80), Исматов (Шакаров, 65), Ж.Ҳасанов, Олмосжонов (Муродов, 46), Худобердиев, Тиллаев.
"Пахтакор": Ҳамроев, Саримсоқов (Холматов, 46), Розиев (Мирзаев, 90), Маҳмудҳожиев (Чикризов, 89), Рамазонов, Турсунов (Собиров, 90), Ҳошимов (Абдусаломов, 90), Одилов (Мамасидиқов, 89), Султонмуродов, Мирсаидов, Шамсиев.
Голлар: Ҳошимов, 49 - 0:1. Маҳмудҳожиев, 63-пен - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Ж.Ҳасанов, 35. Ҳошимов, 50. Рамазонов, 59. Язданқулов, 66. Муродов, 77.
Четлатиш: Ж.Ҳасанов, 71.