"Андижон" билан учрашувдан кейин асосий жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилди.
10 нафар футболчи миллий терма жамоалар сафига жўнаб кетган бўлса, қолган ўйинчилар 5 кун дам олишади ва 2 сентябрдан "Жар" стадионида машғулотларга қайтишади. Суперлигада навбатдаги ўйинни жамоамиз 15 сентябрь куни Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказади. Мазкур ўйинга қадар битта назорат беллашуви ўтказиш мўлжалланмоқда.