Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган турнир 9 апрелда старт олганди. Унда жами мингга яқин ёшлар турнирда иштирок этишди. Тошкент шаҳар туманларида ўтган саралаш босқичларида 14 мактаб жамоалари қатнашишди.
Финал ўйинида Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари жамоалари тўқнаш келиб, унда Чилонзор рақибини йирик ҳисобда доғда қолдирди. Мусобақа совриндорларига кубок ва медаллар топширилди. Ёшлар иттифоқи ва "Пахтакор" футбол клуби ўртасида тузилган меморандумга асосан совриндорларга клуб вакиллари совғаларни тақдим этишди.
Клубимиз ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ва турли тадбирларда қатнашишни давом эттиради.