"Пахтакор" бош мураббийи Лига Кубоги учрашувидан сўнг ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Бугунги ўйин ва мағлубият учун жамоамизга ишқибозлик қиладиган барча мухлислардан, қолаверса клуб раҳбариятидан кечирим сўраймиз. Ҳар қандай ҳолатда яхшироқ ўйнашимиз зарур. Жамоа сифатида кутилган ўйинни намойиш этолмадик. Бунда барчамиз айбдормиз. Бундай хатоларга йўл қўймаслик учун янада кўпроқ меҳнат қиламиз.