Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 3-тур ўйинларини ғалаба билан якунлади

Клуб янгиликлари
Футзалчиларимиз Тошкентда ўтказилган 3-тур беллашувларининг барчасида ғалаба қозонишди.

Дастлабки ўйинни "Сўғдиёна"га қарши ўтказган "Пахтакор" 7:2 ҳисобида муваффақиятга эришди. Жамоамиз мазкур баҳсда биринчи бўлимда баҳс тақдирини ҳал қилиб қўйишга эришди.

Иккинчи куни эса "Бунёдкор" Тимур Садировнинг уч голи эвазига доғда қолдирилди.

Учинчи баҳсда эса "Навбаҳор" билан учрашувда 3:2 ҳисоби қайд этилди. Зоиров ва Ражабовнинг дубли ёрдамида ғалабага эришилди. Футзалчиларимиз 9 ўйинда 22 очко тўплашга эришган.

"СЎҒДИЁНА" – "ПАХТАКОР" - 2:7
Голлар: Соҳиб Нарзуллаев (6), Сирожиддин Шокиров (35) – Феруз Фахриддинов (3), Илҳом Ражабов (6, 6), Тимур Садиров (15), Дилшод Ирсалиев (18), Авазбек Абдувалиев (18, 33).

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 3:0
Голлар: Тимур Садиров (13, 23, 36).

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 2:3
Голлар: Абдурашид Валихонов (30), Исохон Ибрагимов (39) – Муҳаммад Зоиров (9), Илҳом Ражабов (2, 12).