"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 3-турида "Ал Садд" билан Тошкентдаги учрашув арафасида охирги машғулотини ўтказди.
"Жар" стадионида кечган машғулотда айни пайтда мураббийлар штаби ихтиёрида қолган барча футболчи бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди.