"Шерлар" таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари юқори лигасида энг кўп гол урган футболчилар билан таништириб ўтамиз.
Энг кўп тўп киритган футболчи Геннадий Красницкий ҳисобланади. У 102 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган. Кейинги поғонада жойлашган Игорь Шквирин 66 голини Ўзбекистон, 25 тўпини эса СССР чемпионати олий лигасида киритган бўлиб, унинг ҳисобида жами 91 гол мавжуд. Биродар Абдураимов 87, Анвар Солиев 86 гол муаллифи бўлган. Зайниддин Тожиев 71, "Пахтакор"да иккинчи ёшлигини бошдан кечирган Андрей Якубий 70 гол уришга эришган. Игорь Сергеев эса голлари сонини 69тага етказиб олди.
Кучли ўнликдан Александр Гейнрих, Сервер Жепаров ва Дилмурод Назаров ҳам ўрин олган.
Геннадий Красницкий |
102 |
Игорь Шквирин |
91 |
Биродар Абдураимов |
87 |
Анвар Солиев |
86 |
Зайниддин Тожиев |
71 |
Андрей Якубик |
70 |
Игорь Сергеев |
69 |
Александр Гейнрих |
66 |
Сервер Жепаров |
64 |
Дилмурод Назаров |
56 |