Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида!

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Дубайда "Ал Наср" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар Лигасида курашни гуруҳ баҳсларига кўчиришди.

Учрашувда кўпроқ вазиятлар яратган жамоамиз якунда ғалабани ўзиники қилиб олди. Дастлабки дақиқаларда Ҳамдамов ва Бикмаевнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Мезбонлар эса 15-дақиқада пенальтидан фойдалана олишмади. Негредо ноаниқ зарба йўллади. 31-дақиқада Черан мезбонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди. Бўлим охирида Ҳамдамов, Черан ва Машариповнинг уринишларига салгина аниқлик етмади.

Иккинчи бўлим бошида ҳисоб катталашди. Ҳамдамов оширган тўпни боши билан буриб юборган Бикмаев иккинчи гол муаллифига айланди. Негредо 59-дақиқада иккинчи пенальтидан ҳисобни қисқартирди. Кейинчалик Черан, Алижонов ва Яхшибоев қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Мезбонларнинг охирги дақиқалардаги аниқ уринишини Қувватов бартараф этди. 2:1 ҳисобида муваффақият қозонган "Пахтакор" уч йиллик танаффусдан сўнг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қайтди.

"АЛ НАСР" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:1)
12 февраль. Дубай. "Ал Мактум" стадиони. 4254 томошабин.
Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара (Япония), Рован Армуғон (Ҳиндистон).
Ҳакамлар назоратчиси: Умар Абу Лум (Иордания).
Учрашув комиссари: Ту Ксилианг (Хитой).
"Ал Наср": Иброҳим Эсса, Маҳмуд Ҳамис (Саид Суваидан, 82), Аҳмад Иброҳим, Масъуд Сулаймон, Муҳаммад Иброҳим (Муҳаммад Салман, 56), Жон Умари, Холид Жалол, Тариқ Аҳмад (Амир Муборак, 56), Ронни Фернандез, Сержио Дутра, Альваро Негредо.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Абдуллаев (Раҳматуллаев, 66), Ҳамробеков, Машарипов, Черан, Ҳамдамов (Яхшибоев, 74), Бикмаев (Сергеев, 81).
Голлар: Черан, 31-пен - 0:1. Бикмаев, 50 - 0:2. Негредо, 59-пен - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков, 14. Холид Жалол, 46. Абдуллаев, 58. Черан, 87.