Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Шерлар" ўйиндан аввалги расмий машғулот ўтказишди.
Жамоамиз бир соат мобайнида "Истиқлол" стадионида шуғулланди. Жисмоний ҳолатни сақлаб туриш, майдон чимига кўникиш мақсадида турлича машқларга эътибор қаратилди. Футболчилар қизишиб олишгандан кейин тўп билан ишлашди, ўйин ҳолатлари, стандарт вазиятлар ва дарвозага зарба йўллаш борасида жиҳатларга эътибор берилди. Асосий таркибдаги барча футболчи Ўзбекистон Кубоги финалида майдонга тушишга шай ҳолатда туришибди.