"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида беллашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Бу рақиб билан ўйнаш ёқимли. Улар ҳимояда турмасдан футбол ўйнашга интилишади. Бугун ҳам шундай ҳолат юзага келди.
Майдон ҳолати жамоаларга янада ҳужумкор ва чиройли ўйнашга имкон бермади. Биз мағлубиятдан кейин оғир ҳафтани ўтказдик ва ўзимизга кела олдик.
Футболда руҳан ўзига келиб олиш оғир, биз эса ушбу ўйинга ҳозирлик жараёнида буни уддалашга интилдик.
Аъзамов кубок финалида ўйнай олишига умид қиламан. Олдинда ҳали уч кун бор. У терма жамоадан жароҳат билан қайтганди. Охирги кунларда жамоа билан шуғулланди, бироқ бу майдонда уни туширгим келмади.
Ўзбек футболида иқтидорлар етарли. Ҳар доим қайсидир чизиқлар билан муаммолар бўлиб туради. Ҳозир ҳужумчилар билан боғлиқ кўп жойда бор. Қайсидир иқтидор эртага пайдо бўлади. Яхшибоев, Алижонов, Алибоев, Шукуров, Турғунбоев, Ҳамдамов каби футболчилар эртага ўзбек футболи ишончига айлана олишади.