"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери кубок ярим финали хусусида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қўқондаги ўйинлар осон бўлмайди. Биз тез гол урдик ва тўп ўтказиб юбордик. Шундай пайтда жамоанинг бир оиладек бирлаша олиши, курашиши қўл келади. Футбол голлар уришдангина иборат эмас. Жамоа сифатида майдонда ўзимизни намойиш қилдик. Финалда ўйнашга лойиқ жамоа эканимизни исботладик. Мухлисларга бизни қўллаб туришгани учун раҳмат айтаман.