Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги превюси. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
Кубок ярим финалида "Пахтакор" эртага Қўқонда меҳмон бўлади.

Кубокдаги ғалаба келаси мавсум Осиё Чемпионлар лигасидаги иштирокни таъминлаши сабабли ярим финалга етиб келган жамоалар бор имкониятини ишга солишга уриниши табиий. Шунинг учун Қўқондаги беллашув жуда кескин, шиддатли ва томонларнинг муваффақият сари интилиши билан ўтишига шубҳа йўқ.

"Пахтакор" кубокда "Қўқон-1912" билан бир марта тўқнаш келган. 2014 йил Ўзбекистон Кубоги учинчи босқичида сафарда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентда жамоамиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу сафар энди ярим финалдаги тўқнашув гувоҳига айланамиз.

Эртага "Пахтакор" 14-бор финалга чиқиш учун уриниб кўради. Охирги марта финалда "Шерлар" 2011 йилда майдонга тушишган.

"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 сентябрь, пайшанба куни Қўқондаги "Марказий" стадионида соат 18:30да бошланади.