"Пахтакор" бош мураббийи Қўқондаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчи бўлимда ўйинни яхши назорат қила олмадик, вазиятлар кўп бўлмади. Гол урганимиздан кейин 7-8 дақиқа ҳушёрликни йўқотдик, бу эса қимматга тушди. Сўнг яна вазиятлар яратдик, улардан фойдалана олмадик.
Искандеров кўпроқ вазият яратиши учун майдонга туширдим. Безеррани чарчагани сабабли алмаштиришга қарор қилдим.