Кечаги учрашувда чиройли гол муаллифига айланган бразилиялик футболчи ўйин ва голи хусусида фикрларини билдирди.
- Бу жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Улар ҳимояда яхши ҳаракат қилишади. Шунга қарамай, кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Рақибда биргина имконият бўлди. Иккинчи бўлимда эса тўпни хотиржам назорат қилишга интилдик. Якунда орадаги фарқни оширишга эришдик. Танаффусдан кейин бугунги ўйинда ғалаба жуда муҳим эди.
Гол уришимдан бир оз аввал жаримадан зарба йўлладим, бироқ ўшанда мўлжалдан адашгандим. Иккинчи сафар эса юқори бурчакни аниқ нишонга олдим. "Пахтакор" учун жарима зарбасидан биринчи голимни урдим ва бундан хурсандман.
Мавсумнинг қизғин палласи ҳали олдинда. Хотиржамликка берилмасдан меҳнат қилишда давом этишимиз лозим.