"Пахтакор" ёшлар жамоаси 12-турда "Сўғдиёна"дан 2:0 ҳисобида устун келишди.
Беллашувда устунликка эга бўлган ёшларимиз мезбонларни икки тўп фарқи билан доғда қолдиришди. Дастлаб Аҳмадовнинг пасидан сўнг Маҳмудҳожиев яқин масофадан боши билан дарвозани ишғол қилишга эришди. Биринчи бўлимда натижа бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлим бошида Саидазимов жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0га етказди. Ушбу ғалаба "Пахтакор" ёшларининг пешқадамликни сақлаб қолишини таъминлади.
"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:1)
Ҳакам: Наим Қосимов (Қарши).
"Сўғдиёна": Абдуллаев (Сойибов, 54), Орифов, Куйбоков, Ўринов, Хайруллаев (Э.Собиржонов, 67), Жабборов (Холбеков, 69), Обидов (Қодиров, 62), Мелиев, Аҳмаджонов (Ёқубов, 80), Яҳёев, Жўрабеков.
"Пахтакор": Ҳамроев, Ш.Жўраев, Салимов, Иброҳимов (М.Йўлдошев, 77), Саидазимов (Ҳ.Эркинов, 84), Маҳмудҳожиев (Азмиддинов, 90+2), Собиржонов (Г.Аҳмедов, 87), Асқаров, Аҳмадов (Иминов, 71), И.Йўлдошев, Абдураҳмонов.
Голлар: Маҳмудҳожиев, 5 - 0:1. Саидазимов, 48 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Яҳёев, 36. Аҳмаджонов, 67.