10-тур беллашувидан олдин биз жамоалар тўқнашувларига оид маълумотларни келтириб ўтамиз.
Олий лигада “Пахтакор” қўқонликларга қарши 24 учрашувда майдонга тушган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 14 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 5 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 5 марта имкониятни бой берган. "Қўқон-1912" дарвозасига 67 гол урилиб, 35 тўп ўтказиб юборилган.
Тошкентдаги учрашувларнинг 11тасида жамоамиз ғалаба қозониб, фақат бир бор имкониятни бой берган. Уйдаги сўнгги 9 баҳсда ғалаба кузатилган.
Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:1 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2000 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" меҳмонларни ўта йирик ҳисобда тор-мор этган.