"Пахтакор" аёллар жамоаси 5-турда "Навбаҳор"ни 3:1 ҳисобида доғда қолдирди.
Ўйинда рақибларидан яхшироқ ҳаракат қилган Рустам Арипов шогирдлари мавсумдаги иккинчи ғалабани қўлга киритишди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар биринчи бўлим охирида самара келтирди. Гулруҳбегим Хўжаева кетма-кет икки дақиқада наманганликлар дарвозасини икки марта ишғол қилди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлардан Абдуллаева орадаги фарқни қисқартирди. 75-дақиқада Розияхон Асқарова пенальтидан унумли фойдаланиб, ўйиндаги якуний натижани таъминлади - 3:1.
28 апрель куни "Пахтакор" аёллар жамоаси 6-турда "Нефтчи"ни қабул қилади.
“ПАХТАКОР” – “НАВБАҲОР” – 3:1 (2:0)
25 апрель. "Жар" стадиони. 96 томошабин.
Ҳакам: Дмитрий Клепиков (Тошкент).
"Пахтакор": Дилором Тўланова, Диёра Раҳматова (Ойбарчин Турғунова, 57) Мадина Ҳикматова, Розияхон Асқарова, Мадина Воҳидова (Мадина Абдураимова, 90+2), Маҳлиё Ғаффорова (Гулмира Девятова, 61), Урие Насибуллаева (Камола Эркинова, 70), Кристина Борисова, Юлдуз Ҳамдамова (Нилуфар Бахтиёрова, 90), Гулруҳбегим Хўжаева (Динара Тагирова, 85), Зуҳра Холиқова.
“Навбаҳор”: Ойгул Давлатова, Зарина Хўжаева, Азиза Норбоева, Диёра Жўрабоева (Рухсора Охунова, 75), Сарвиноз Комилжонова (Гулчирой Деҳқонова, 45+1), Мадина Хурсанова (Фотима Ураимжонова, 90), Чароз Ҳайдарова (Ҳуснура Ўралова, 82), Дурдона Бахтиёрова, Муҳаррам Абдуллаева, Зуҳра Абдураҳимова, Марҳабо Қодирова.
Голлар: Хўжаева (42, 43), Асқарова (75-пен.) – Абдуллаева (50).
Огоҳлантиришлар: Хўжаева (45) – Бахтиёрова (58), Норбоева (71).