Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Биз яхши ҳолатга кириб боряпмиз"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи "Навбаҳор" билан беллашувдан аввал бўлажак ўйин хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бизни "Навбаҳор"га қарши жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Рақиб жуда яхши шаклланган жамоа, қийин учрашув бўлади. Улар майдонда бор кучларини беришади ва жангга тайёр ҳолатда туришади. Шу сабабли биз учрашув осон кечмаслигини кутмоқдамиз, аммо биз охирги ўйинларда яхши ҳолатга кириб олдик.

Ишқибозларимиз бизни стадионда қўллаб-қувватлашига умид қиламиз. Уларга яхши ўйин ва чиройли ғалаба тақдим этишга интиламиз.