Жамоамиз "Қизилқум"га қарши ўтадиган 6-тур беллашувига ҳозирлик кўришни бошлаб юборди.
Машғулотлар якшанба кунидан "Жар" стадионида бошланди. Асосий таркибдан биргина Егор Кримец умумий машғулотларда иштирок этмаяпти. Егор жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтамоқда ва якка тартибда ишламоқда. Қолган ўйинчилар эса Шота Арвеладзе бошчилигидаги мураббийлар штаби ихтиёрида бўлажак учрашувга тайёргарликка киришган. Бугунги машғулот бир ярим соатга яқин давом этди.