Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Насаф" 1:1

Клуб янгиликлари

Биринчи кескин ҳолат 2-дақиқада рўй бериб, Сергеев Қиличевнинг пасидан сўнг Қувватов билан бирга-бир чиқди, аммо посбон тўпни қайтариб қолди. Бўлим ўрталарида Муҳаммадиев қулай имкониятга чиқди, аммо тўп оширишда хатога йўл қўйди. 43-дақиқада ҳисоб очилди. Козак ён чизиққа яқин жойдан жарима зарбасини ошириб берди ва Тожиев деярли ётган вазиятда тўпни дарвозага аниқ йўллади – 1:0. “Пахтакор” сардори ўтган йили Қаршидаги беллашувда ҳам “Насаф” дарвозасига тўп киритганди.

 

Иккинчи бўлимни фаолроқ бошлаган меҳмонлар 57-дақиқада мувозанатни тиклашди. Алланиёзов тўхтатиб берган тўпни Абдухолиқов боши билан бўш қолган дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

81-дақиқада Соҳибов иккинчи сариқ карточкага лойиқ топилиб, майдондан четлатилди. Қолган вақт мобайнида “Пахтакор” кўпроқ ҳужумга ташланди, аммо дарвоза томон аниқ зарба бериш ҳеч кимга насиб этмади. Шу тариқа икки етакчилар баҳсида жамоалар биттадан очкога эга бўлишди.

 

“ПАХТАКОР” – “НАСАФ” – 1:1 (1:0)

11 апрель. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 3816 томошабин.

Ҳакамлар: И.Танташев – 8,5, Р.Серазетдинов – 8,5. А.Снетков – 8,5.

Назоратчи: Р.Айтеков.

“Пахтакор”: Рибкин, Болтабоев, Аҳмедов, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев (Солиев, 73), Соҳибов, Қиличев (Машарипов, 46), Козак, Каримов (Ораховац, 85), Сергеев.

“Насаф”: Қувватов, Раҳматов, М.Каримов, Аъзамов, Муҳаммадиев, Бойдуллаев, Раҳматуллаев, Абдураҳимов (Ғаниев, 68), Геворкян, Шомуродов (Алланиёзов, 40), Абдухолиқов.

Голлар: Тожиев, 44 – 1:0. Абдухолиқов, 57 – 1:1.

Огоҳлантиришлар: Соҳибов, 23. Қиличев, 45. Бойдуллаев, 51. Ҳошимов, 64. Тожиев, 68. Каримов, 84.

Четлатиш: Соҳибов, 81.