"Пахтакор" ёшлар жамоаси 5-турда "Бухоро"дан сафарда 0:2 ҳисобида енгилди.
Биринчи бўлим мезбонларнинг ташаббуси остида ўтди ва улар икки вазиятдан унумли фойдаланишди. Дастлаб Олимов ҳимоячилар хатосидан сўнг яқин масофадан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 42-дақиқада Муҳиддинов пенальтини аниқ амалга оширди.
Иккинчи бўлимда жамоамиз бир неча қулай имкониятларни юзага келтирди, аммо улардан самара чиқаришни ёшларимиз уддалай олишмади. Шу тариқа "Пахтакор" ёшлари мавсумдаги иккинчи мағлубиятни тан олишди.
"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (2:0)
Ҳакам: Наим Қосимов (Қарши).
"Бухоро": Турсунбоев (Насимов, 46), Шодмонов (Рамазонов, 78), Зайниддинов (Темуров, 67), Жўраев, Умуров (Сатторов, 69), Муҳиддинов, Очилов, Олимов (Наврўзов, 87), Қурбонов (Ҳотамов, 83), Жумаев, Бозоров (Каримов, 85).
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов (Салимов, 66), Азмиддинов, И.Йўлдошев (Иб.Йўлдошев, 60), Эркинов (Эргашев, 66), Саидазимов (Абдураҳмонов, 83), Собиржонов (Жўраев, 71), Маҳмудҳожиев, Синдаров (Иминов, 46), Асқаров, Аҳмадов.
Голлар: Олимов, 5 - 1:0. Муҳиддинов, 42-пен - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Саидазимов, 49. Абдураҳмонов, 90.