Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинини Шерзод Қосимов бошқаради

Клуб янгиликлари

10 март куни ўтказиладиган Тошкент дербисини бошқариб борувчи расмийлар номи маълум бўлди.

Учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Қосимов 2015 йил "Бунёдкор" стадионида ушбу жамоалар ўртасида кечган беллашувни бошқарган. Ўшанда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Умумий ҳисобда чемпионатлар доирасида Қосимов "Пахтакор" иштирокидаги 11 ўйинда ишлаган. Уларнинг 8тасида 
жамоамиз ғалаба қозонган, бир дуранг ва икки мағлубият кузатилган.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 10 март, шанба куни "Бунёдкор" стадионида 17:30да бошланади.

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Олим Абдувасилов (Тошкент), Игорь Худайдатов (Тошкент).
Назоратчи: Радик Серазитдинов.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.