"Шерлар" Ўзбекистон чемпионатларида 20-бор муваффақиятли старт олишди.
"Пахтакор" миллий чемпионатда 11 марта чемпионликка эришган ҳолда энг совриндор клуб ҳисобланади. 1992, 1993, 1996, 1997, 2001-2009, 2011-2014, 2016-2018 йилларда мавсумни ютуқ билан бошлаган жамоамиз шу йиллар давомида 9 марта олтин медалларга эга чиқишган.
2005 йил "Пахтакор" 1-турда ҳам "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушганди. Ўшанда жамоамиз Тошкентда рақибни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Мавсум якунида 6-марта Ўзбекистон чемпионлиги байрам қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2 март куни "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирди.