"Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" дарвозабони учрашув ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Мавсумдаги биринчи ўйин қийин бўлиши аниқ эди. Шу сабабли биринчи бўлим биз учун анча оғир кечди. Иккинчи бўлимда эса бемалол ўйнадик ва ўзимизга муҳим натижага эришдик. Бу мавсум Суперлигада ўткинчи ўйинлар бўлмаслиги бугунги беллашувдан кейин янада аниқлашди.
"Пахтакор" таркибида биринчи расмий ўйинимда ҳаяжон бўлмади, аммо биринчи учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт бўлгани учун хато қилмасдан ҳаракат қилиш лозим эди. Шу туфайли озгина босимга дуч келдик.