Эртанги учрашув арафасида жамоамизнинг черногориялик ҳимоячиси ҳам матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
Марко Симич ("Пахтакор" ҳимоячиси): - Ўйинга яхши тайёрланишга интилдик. Мураббий бизга зарур кўрсатмаларни бермоқда. Бу рақибни мағлуб этишда ёрдам беради деган умиддаман.
"Гарафа" янги ўйинчилар билан шартнома тузганини биламиз. Снейдерга қарши бир неча марта Туркиядаги фаолиятим чоғида ўйнаганман. Рақибда юлдузлар бўлиши мумкин, лекин биз бир жамоа сифатида кучли бўлишга интиламиз.