"Пахтакор" янги мавсумга ҳозирлик кўришни Туркияда давом эттирмоқда.
Ростин Гриффитс ва Егор Кримец ҳозирча индивидуал тарзда Ласло Ямбор қўл остида ишлашаётган бўлса, қолган футболчилар умумий гуруҳда шуғулланяпти. Йиғиндаги охирги назорат учрашуви 20 январь куни Македониянинг "Вардар" клубига қарши ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:30да бошланиши режалаштирилган. Шундан сўнг хориж йиғини тугайди ва "Пахтакор" Тошкентга қайтиб келиб, 30 январда "Ал-Гарафа" билан ўтадиган Чемпионлар лигаси плей-офф беллашувига тайёргарлик кўради.