Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Уммонга қарши 3-тур учрашувида Достон Турсунов томонидан киритилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Гуруҳда 6 очко тўплаган футболчиларимиз иккинчи поғонани эгаллаб, чорак финалга йўл олишди.
Ушбу мусобақада олимпия терма жамоаси шарафини "Пахтакор"нинг 6 нафар футболчиси - Ботирали Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Ҳусниддин Ғофуров, Суҳроб Нуруллаев, Жасур Яхшибоев ва Забиҳилло Ўринбоев ҳимоя қилишаётганини эслатиб ўтамиз.