20-турдан ўрин олган учрашув бошқа муддатга қолдирилди.
Миллий терма жамоа йиғинига Лобанов, Андреев, Ҳошимов, Аҳмедов, Соҳибов ва Искандеров жалб этилгани сабабли ПФЛ регламентига кўра, олий лига 20-турида 26 августга белгиланган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашув бошқа муддатга қолдирилди.
Жамоамизнинг қолган аъзоларига "Насаф" билан баҳсдан кейин қисқа таътил берилди. Шундан кейин машғулотлар Қибрайда давом эттирилади.