Қаршидаги учрашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйинни қандайдир руҳсиз бошладик. Мезбонларда иштиёқ кучлироқ бўлди, шекилли. Биз голларни ўз хатоларимиз туфайли ўтказиб юбордик. Рақиб ҳужум ташкил этмаган ҳолатлар эди. Албатта, "Насаф" ҳам яхши ўйнади. Уларни ғалаба билан табриклайман.
Энг катта муаммо руҳият билан боғлиқ бўлди. Кутилмаган хатоларга ўзимиз йўл қўйдик. Ўйинни шиддатли бошлай олмадик.
Олий лигада ўсиш учун катта имконият бор. Лекин шароитларни яхшилаш устида клублар ишлашмаган. Стадион, майдон, ташкилий ишлар борасида камчиликлар бор. Буларни тузатиш устида ПФЛ билан биргаликда ишлаш лозим. Халқ футболни яхши кўради.
Менга "Насаф"нинг барқарор ўйнаши ёқди. "Локомотив" ва "Бунёдкор"ни ҳам яхши жамоалар деб айтган бўлардим.
Мағлубиятда бир кишини айбламайман. Лобанов хато қилди, у буни яхши билади. У иккинчи даврада жуда яхши ўйнади. Саша профессионал ва қайси жиҳатлар устида ишлашни яхши билади.
Иккинчи даврада камида учликка кириш вазифасини олдимизга қўйгандик. Иккинчи ўринга кўтарилиш эса насиб этмади. ОЧЛга чиқиш масаласини Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин билиб оламиз.