Намангандаги учрашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини билдирди.
- Ўйин яхши бўлди. Майдонда юқори суръатда кураш кечди. Бундай майдонда чиройли футбол ўйнаш қийин. Стадионда муҳит мен Ўзбекистонга келганимдан бери энг яхшиси бўлди деб айта оламан.
Кутилмаган гол ўтказганимиз ўйиннинг боришига таъсир қилди. "Навбаҳор"нинг яхши ҳаракат қилганини таъкидлаб ўтиш лозим. Биз эса майдоннинг жуда нотекис экани туфайли ўзимиз ўрганган ўйинни намойиш эта олмадик. Мезбонлар эса учрашув давомида фаол курашишди ва ғалаба қозонишди, - дея таъкидлади Шота Юстинович.