"Пахтакор" бош мураббийи "Сўғдиёна" билан учрашув хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Майдон ҳолати яхши ўйнашимизга имкон бермади. Учрашув жуда қийин кечди. Биз ҳар доим ўзимиз хоҳлагандек футбол ўйнашни истаймиз. Бугун шунга уриндик. Ўйиндаги интизом ва интилиш менга маъқул келди. Оғир беллашувларда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим.
Яхшироқ ўйин намойиш этишга интилишда давом этамиз.