Клуб янгиликлари

Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

Суперлига 14-турида жамоамиз Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан ўйнайди. Ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

“Бунёдкор” билан кечадиган дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 40 беллашувнинг 16тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 10та баҳсда дуранг ва 14 ўйинда рақиб ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 55 тўп киритиб, 48 гол ўтказиб юборган.

Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда 6 ғалаба, 4 дуранг ва 10 мағлубият қайд этганмиз. Рақиб 33 тўп киритган ва жамоамиз 24 гол уришга муваффақ бўлган.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 26 июль, якшанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига