
"Пахтакор" Элит Чемпионлар Лигасида ўйнайди
Жамоамиз Элит Чемпионлар Лигасига ўтиш баҳсида "Ал Ҳуссайн"дан 3:0 ҳисобида устун келди. Беллашувда тўлиқ устун қилган "Шерлар" биринчи бўлим ўртасигача баҳс тақдирини ҳал қилишди. Дастлаб Ресаннинг узатмасидан кейин Ҳамдамов ҳисобни очди. Кейин эса Достон боши билан гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимда Ресан алдамчи ҳаракатлар билан рақибни ортда қолдириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
"ПАХТАКОР" - "АЛ ҲУССАЙН" - 3:0 (2:0)
11 август. "Пахтакор" стадиони. 2500 томошабин.
Ҳакамлар: Ким Ву Сун, Жан Жон Пил, Чео Жин Хи, Чае Сан Хёп (Корея).
Назоратчи: Анас Ҳоқон (Аастралия).
Комиссар: Д.Исломов (Тожикистон).
"Пахтакор": Қувватов, Саитов (Алижонов, 46), Абдумажидов, Таҳсин, Насруллаев, Мозговой (Ибрагимов, 83), Бўриев, Ҳамдамов (Эркинов, 68), Фламарион, Ресан (Бозоров, 68), Ҳуссайн (Чинеду, 76).
"Ал Ҳуссайн": Язид, Ариф, Юсуф Қаш, Харуба, Марди, Салим, Алжазар, Ҳажаби, Комолафе, Ассаф, Тоир.
Голлар: Ҳамдамов, 7 - 1:0. Ҳамдамов, 30 - 2:0. Ресан, 52 - 3:0.


