Клуб янгиликлари

"Локомотив" билан дербида дуранг

Суперлига 12-турида жамоамиз ўз майдонида Тошкент дербисида "Локомотив"га қарши 1:1 ҳисобини қайд этди. Биринчи бўлимда Турдимуродов Бозоровнинг узатмасидан сўнг яқин масофадан боши билан дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлимда рақиблар бунга жавоб қайтаришди. Шундай қилиб, "Пахтакор" муҳим очколарни қўлдан чиқарди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:1 (1:0)
17 июль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 2032 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, А.Цапенко, Т.Гайнуллин, Р.Серазетдинов.
ВАР: Ф.Норсафаров.
АВАР: Ш.Аъзамов.
Назоратчи: Т.Абдуллаев.
Комиссар: Ш.Саид.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Таҳсин, Ҳамралиев, Саитов, Бўриев, Собирхўжаев (Мозговой, 76), Эркинов (Ресан, 61), Ибрагимов (Фламарион, 46), Бозоров (Ҳамдамов, 61), Турдимуродов (Чинеду, 46).
"Локомотив": Козлов, Абраев (Шодибоев, 60), Нуруллоев (Яхшибоев, 76), Абдуҳолиқов, Сушняр, Мирзаев (Ибраимов, 86), Йўлдошев, Муҳаммадиев, Зотеев, Нисич (Иванов, 86), Реимов (Туропов, 63).
Голлар: Турдимуродов, 11 - 1:0. Шодибоев, 63 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Абраев, 8. Зотеев, 57. Таҳсин, 90+2. Сушняр, 90+2. Чинеду, 90+2.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига