Клуб янгиликлари

Превью. "Андижон" - "Пахтакор"

Суперлига 15-турида "Шерлар" Андижонга сафар қилишади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 58 бор тўқнаш келишган. Улардан 42тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 9 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. 7 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 140 марта ишғол қилган жамоамиз 44 гол ўтказиб юборган.
Сафардаги беллашувларда 17 ғалаба, 6 дуранг ва 6 мағлубиятга эгамиз. Меҳмонда 56 тўп киритган ҳолда дарвозамиздан 22 гол олиб чиққанмиз. Жами ғалабаларнинг 16таси рақиб устидан йирик ҳисобдаги натижалар билан қўлга киритилган.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган.

"Андижон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 1 август, шанба куни соат 19:30да "Бобур Арена" стадионида бошланади.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига