Академия

Калугадаги турнирга қуръа ташланди

Академия

2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз "Kaluga Junior Cup" халқаро турнирида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Бугун мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ёшлардан иборат жамоамиз "В" гуруҳида Россиянинг "Химик" ва "Арсенал", шунингдек, мамлакатимизнинг "Насаф" клублари тарбияланувчиларига қарши майдонга тушадиган бўлди. Турнир 18 июнь куни старт олади. "А" гуруҳидан "Калуга", Виктор Понедельник академияси, Беларуснинг "Динамо" ва Латвиянинг "СуперНова" жамоалари беллашади.