Академия

“Пахтакор” — чемпион!

Финал учрашувида “Динамо-Минск” устидан ғалаба қозонган “Пахтакор”U-14 “Kaluga Junior Cup” ғолибига айланди.

 Кеча Россияда бўлиб ўтган “Kaluga Junior Cup” ҳалқаро мусобақаси финал учрашуви якунланди. Финал баҳсида Дилшод Нуралиев бошчилигидаги вакилларимиз Белоруссиянинг машҳур “Динамо-Минск” академияси вакилларига қарши майдонга чиқдилар. Биринчи бўлимда рақиб жамоаси ҳужумга зўр берган бўлишига қарамасдан жамоамиз ҳимояда жуда яхши ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда “Динамо” ҳимоячилари ҳатосидан унумли фойдаланган Руслан Розиев “Пахтакорни” олдинга олиб чиқди - 1:0. Голдан сўнг вакилларимизда ҳисобни ошириш учун бир қатор имкониятлар бўлди, лекин иккинчи гол фақатгина учрашувининг сўнги дақиқасида киритилди. Шундай қилиб “Пахтакор” биринчи бор ўтказилган “Kaluga Junior Cup” ҳалқаро мусобақаси ғолибига айланди. “Пахтакор” вакиллари Диёр Холматов мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси, Руслан Розиев эса мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб тан олиндилар. Мазкур ғалаба “Пахтакор” академияси нафақат Осиёда, балки МДҲ давлатлари ичида энг яхшиларидан бири эканлигини яна бир бор исбатлади.

 “Kaluga Junior Cup” Финал.

“Пахтакор” Тошкент - “Динамо” Минск – 2:0

 “Kaluga Junior Cup” якунлари.

Жамоаларнинг турнирдаги ўринлари ва энг яхши футболчилар.

 “Пахтакор”  Ўзбекистон

“Динамо-Минск”  Беларусь

“Краснодар”  Россия

“Динамо” Сухум Абхазия

”Супер Нова”  Латвия

“Гуанчжоу Фули” Хитой

ФК “Калуга” Россия

“Жуниорул”  Румыния

 

Энг яхши дарвозабон — Евгений Силаков (“Калуга”)

Энг яхши ҳимоячи — Алексей Фирсов (“Динамо-Минск”)

Энг яхши яримҳимоячи — Данил Родин (“Краснодар”)

Энг яхши ҳужумчи — Диёр Холматов (“Пахтакор”)

Энг яхши тўпурар — Владислав Ложкин (“Динамо-Минск”)

Турнирнинг энг яхши футболчиси — Руслан Розиев (“Пахтакор”)

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?