"Пахтакор" футбол клуби ҳомийлик ва ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ва ўстириш устида иш олиб бормоқда. Хитойнинг Shineray SWM автомобиль компанияси билан 2024 йил охиригача шартнома имзоланди.
"Трастбанк", "Монтелла", "Repost.uz" ва бошқа брендлар клубимиз ҳомий ва ҳамкорлари сафидан жой олган. Клуб бош ҳомийси "Akfa Group" саналади.
Shineray Group айни пайтда автомобиллар, юқори даражадаги мотоцикллар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва универсал техника, ақлли мобиллик + молиявий лизингни ўз ичига олган 4+1 интеграциялашган саноатни молиялаштиришни ривожлантириш платформасини яратди. Компания 1997 йилдан бери фаолият юритиб келади. Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери Ўзбекистонда автомобиллар савдоси расмий автосалонда амалга оширилмоқда.
Shineray SWM Италиянинг "Интер" ва Россиянинг "Локомотив" клубларининг ҳам ҳомийси ҳисобланади.