Юртимизнинг иқтидорли ҳимоячиларидан бири, Париж Олимпиадаси иштирокчиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Клубимиз тарбияланувчиси 2026 йил охиригача мўлжалланган янги шартномага имзо чекди. У 2023 йилги чемпионликка ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди. Умид қиламизки, Муҳаммадқодир жамоамиз билан кўплаб совринларга эга чиқади.
Икки йиллик шартнома бўйича Ҳамралиев шундай дейди:
- Мен яна чемпион бўлмоқчиман!