Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди

ЎзПФЛ регламентига биноан жамоамиз Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик устидан шикоят киритиш ҳуқуқидан фойдаланганини маълум қилади. Баҳснинг 51-дақиқасида Иброҳим Ибрагимов берган зарбадан кейин рақиб ҳимоячиси тўпни қўли билан қайтарди. Бу ҳолатда унинг қўли нотабиий ҳолатда, тана ҳажмини кенгайтириш учун турганди. Бироқ на бош ҳакам, на ВАР ҳакамлари бу вазиятда тўп қўл билан ўйналганини кўришмади. Такрорий лавҳаларда эса қўлнинг танадан максимал нотабиий равишда чўзилганини кўриш мумкин. Охирги йилларда шунга ўхшаш (футболчиларимиз қўли табиий турган ҳолатда ҳам) вазиятларда "Пахтакор" дарвозасига белгиланган 4та пенальтининг фотосуратларини тақдим этамиз ва ҳолатларни ўзингиз таққослаб олишингиз мумкин: https://t.me/Pakhtakor_FC/54348


"Пахтакор" футбол клуби барча ёшдаги терма жамоаларга энг кўп номзодларни етказиб берганлиги билан фахрланади. Илк бор жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари финал босқичи йўлланмаси қўлга киритилишида ҳам жамоамиз тарбияланувчилари ҳамда футболчиларининг ўрни беқиёс бўлган. Умид қиламизки, футболимизда адолат бор ва ҳакамлар мавсум давомида беллашувларни одилона бошқариб боришади, вазият "Пахтакор" футбол клубининг ҳафсаласини пир бўлишигача етиб бормаган.

Биз нафақат жамоамиз, балки Суперлига, Пролига ва биринчи лига учрашувларининг барчасида адолатли ҳакамлик бўлишини хоҳлаймиз. Чунки ўзбек футболини янада ривожлантириш учун ҳамиша ҳалол ва адолатли ўйинлар зарур деб ҳисоблаймиз.



Юқорига