
Ҳожиакбар Алижонов билан шартнома узайтирилди
Жамоамиз тарбияланувчиси "Пахтакор" билан келишувини 2027 йил охирига қадар узайтирди. 2018 йилдан бери асосий таркибимизда ўйнаб келаётган ҳимоячи Суперлигада 166 ўйинда 8 гол уришга эришган. "Пахтакор" таркибида барча мусобақаларда 234 учрашувда иштирок этиб, 11 тўп киритган. Ҳозиргача Ҳожиакбар жамоамиз билан 5 марта Ўзбекистон чемпионати, 3 бор Ўзбекистон Кубоги, 2 марта Суперкубок ҳамда бир бор Лига Кубогида зафар қучган.
Етакчиларимиздан бирига айланган Алижонов бундан кейин ҳам "Шерлар" билан совринларга эга чиқишда давом этишига ишонч билдирамиз.


