
Ёшлар жамоамиз бугун Қатарга йўл олди
"Пахтакор" U-21 жамоаси сешанба куни тонгда Тошкентдан Дохага жўнаб кетди. Жаҳонга машҳур "Эспайр" академияси билан ҳамкорлик доирасида 27 январдан 6 февралга қадар Қатарда 11 кунлик йиғин ўтказилади. Йиғин давомида кунлик машғулотлардан ташқари учта назорат беллашувида майдонга тушиш мўлжалланган. Ўйинлар "Эспайр" тарбияланувчиларига қарши бўлиб ўтади.
Йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхати билан танишинг.


