Клуб янгиликлари

Қўқонда ғалаба қозондик

"Пахтакор" Суперлига 2-турида Қўқонда мезбонлардан 2:1 ҳисобида устун келди. Ўйин жамоамиз устунлигида кечди. Биринчи бўлимда яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Турдимуродовнинг икки вазиятдаги уринишларини мезбонлар бартараф этишди. Иккинчи бўлим бошида баҳсга қўшилган Ҳамдамов ва Пажишек яна гол уришди. Ибрагимовнинг узатмасидан кейин Ҳамдамов 49-дақиқада аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 56-дақиқада бир рақибни алдаб ўтган Достон тўпни Пажишекка оширди. Пётр яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Шундан сўнг тўп ва ўйин суръатини назорат қилган "Шерлар" охирги дақиқада битта гол ўтказиб юборишди. 2:1 ҳисобидаги ютуқ билан "Пахтакор" иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:0)

4 март. Қўқон. "Марказий" стадион. 2100 томошабин.

Ҳакамлар: Ғ.Жўраев, Р.Фозилов, М.Нехочин, У.Раҳимжонов.

ВАР: И.Исмоилов.

АВАР: З.Абдураҳмонов.

Назоратчи: О.Дачев.

Комиссар: Ш.Ражабов.

"Қўқон-1912": Исақов, Тоштемиров, Ёқубов, Салимов, Сидиқов (Ҳусанов, 57), Гадоев (Соҳибжонов, 70), Акрамов (Ҳакимов, 57), Маликжонов, Ғуломов (Нимели, 70), Табатадзе, Ҳасанов (Кондратюк, 57).

"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Таҳсин, Абдумажидов, Насруллаев, Мозговой, Собирхўжаев (Бўриев, 81), Ибрагимов (Фламарион, 79), Ресан (Ҳамдамов, 46), Бозоров (Эркинов, 70), Турдимуродов (Пажишек, 46).

Голлар: Ҳамдамов, 49 - 0:1. Пажишек, 56 - 0:2. Табатадзе, 90+6-пен - 1:2.

Огоҳлантириш: Салимов, 10. Таҳсин, 90+5.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига