Клуб янгиликлари

Мавсумга тайёргарлик 7 январда бошланади

Жамоамиз 7 январь куни Қибрайда машғулотлар базасида йиғинни бошлайди.

Фабио Каннаваро январь ойининг сўнгги ўн кунлигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан хорижда йиғин ўтказади. "Пахтакор"нинг кўплаб футболчилари йиғинга йўл оладилар. U-21 ҳамда U-19 чемпионатида ғолиб бўлган футболчиларимиз учун имконият. 

Камолиддин Тожиев дастлабки хориж йиғинини 17-30 январь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказади. Иккинчи йиғин тўлиқ асосий таркиб футболчилари билан бўлиб ўтади. Яна 2 ҳафта давомида Туркияда бўламиз.

Машғулотлар давомида жами 9 та ўйин ўтказиш режа қилинган. Биринчи йиғинда 3 назорат баҳсида майдонга тушилади. Шимолий Македониянинг "Струга", Косовонинг "Приштина" ва Болгариянинг "Ботев" жамоалари рақибимиз бўлади.



Юқорига