Клуб янгиликлари

Игорь Сергеевга омад тилаймиз!

Жамоамиз тарбияланувчиси фаолиятини Эронда давом эттиришга қарор қилди. "Пахтакор" сафида жами 153 гол муаллифига айланган ҳужумчи ўзининг муҳим голлари билан кўплаб совринлар қўлга киритилишига ҳисса қўшди. Сергеев жамоамиз таркибида 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлди ва 4 марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Ҳамиша "Пахтакор"га содиқлигини намойиш этган Игорнинг Эрондаги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Ҳаммаси учун раҳмат ва кўришгунча, Игорь!




Юқорига