Клуб янгиликлари

Камолиддин Тожиев: "Вазиятлардан фойдаланиш бизга ютуқ келтирди"

Олмалиқдаги беллашувдан сўнг жамоамиз устози Камолиддин Тожиев ўйин хусусида фикрларини билдирди.

- Бу ердаги баҳслар ҳар доим қийин кечади. Бугун ҳам яхши ўйин бўлди. Вазиятлардан фойдаландик ва бу бизга ғалаба келтирди. Машғулотларда бунинг устида ишлаймиз. Бу фойда бераётганидан хурсандман. ОКМК футбол ўйнайдиган жамоа. Улар хужумкор ўйнашга интилади. Уларни мағлуб этиш осон эмас.

Стандарт ҳолатларда мезбонларга кўп имконият бериб қўйдик. Футболда баъзан ҳаммаси ўхшайди, ОКМКнинг стандартлари хавфли эканини билардик. Майдон ҳолати яхшироқ ўйнашга йўл қўймади. Мавсум давомида барчада имконият бўлади. Ёшлар ҳам майдонга тушиб, бизга ёрдам беришади.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига